Мексиканинг «Тигрес» клуби дарвозабони Науэль Гусман жамоасининг «Ванкувер Уайткэпс»га қарши ўтган учрашувда антиқаҳрамон бўлди.
Гусман майдондан четлатилди ва узоқ вақт давомида ҳакамга ўз нуқтаи назарини тушунтиришга уринди. Аммо ҳакам унинг гапларига қулоқ солмади — шунда чорасиз қолган 40 ёшли дарвозабон жаҳл устида ҳакамни итариб юборди. Майдонни тарк этаётганида у яна бир ножўя хатти-ҳаракат қилди — ахлат қутисини ушлаб, уни бор кучи билан трибуналар томон отиб юборди. Энди уни узоқ муддатга дисквалификация қилишлари мумкин.
Яхши томони шундаки, «йўлбарслар» барибир пенальтилар сериясида канадаликларни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олишди.













