Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Here we go: «Ювентус» Лукуми трансфери бўйича келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» «Болонья»нинг марказий ҳимоячиси Жон Лукуми трансфери бўйича келишувга эришди.

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, Турин клуби 28 ёшли колумбиялик футболчини харид қилиш масаласида «Болонья» билан оғзаки келишувга эришган. Трансфер қиймати бонуслар билан бирга 20 млн еврони ташкил этади. Манба одатдагидек трансфер якунланганини англатувчи «Here we go» иборасини ишлатган. Бу маълумот бошқа манбаларда ҳам тасдиқланмоқда.

Лукуми 2022 йилдан буён «Болонья» сафида тўп суриб келмоқда. У Италия клубидаги илк ўйинини ўша йилнинг август ойида «Милан»га қарши ўтказган.

28 ёшли ҳимоячи «Болонья»нинг асосий таркиб футболчиларидан бирига айланиб, охирги йилларда А Серияда катта тажриба тўплади. У 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 40 дан ортиқ ўйинда иштирок этган. Лукумининг «Болонья» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган эди.

Колумбиялик футболчи асосан марказий ҳимоячи позициясида ҳаракат қилади ва чап оёқда ўйнаши билан ажралиб туради. Унинг трансфери «Ювентус»нинг янги мавсум олдидан мудофаа чизиғини кучайтириш режасининг бир қисми ҳисобланади.

Энди Лукуми тиббий кўрикдан ўтиши ва шундан сўнг «Ювентус» билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Киритилди: 12:06, 14.08.2026.
Ўқилди: 497 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик