Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Молина «Атлетико» мухлисларига хайрлашув мактубини йўллади

Баҳо:
+ | -

Аргентина миллий жамоаси ҳимоячиси Науэл Молина тўрт йиллик фаолиятидан сўнг «Атлетико» билан хайрлашди.

28 ёшли футболчи ижтимоий тармоқларда Мадрид клуби футболчилари, мураббийлар штаби ва мухлисларига миннатдорлик билдириб, эмоционал мурожаат қолдирди.

«Ушбу ажойиб йўлнинг бир қисми бўлган барчага раҳмат. Сизлар — бу клубнинг юрагисиз», — дея ёзди аргентиналик футболчи.

Молинанинг кетиши унинг «Рома»га трансфери билан боғлиқ. 12 август куни «Атлетико» ва Рим клуби ҳимоячининг доимий трансфери бўйича келишувга эришилганини расман эълон қилди.

Молина «Атлетико»га 2022 йил ёзида Италиянинг «Удинезе» клубидан келиб қўшилган эди. У мадридликлар таркибида тўрт мавсум давомида 181 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 17 та голли узатма берди.

Ҳимоячи энди фаолиятини яна Италия А Сериясида давом эттиради. «Рома» унинг трансфери доимий асосда амалга оширилганини тасдиқлади. Молина янги жамоасида 20-рақамли футболкада ҳаракат қилади.

Аргентина терма жамоаси билан Молина 2022 йилги жаҳон чемпионати, шунингдек, 2021 ва 2024 йилги Америка Кубогида ғолиб чиққан. «Рома» маълумотига кўра, ҳимоячи миллий жамоа сафида 65 та ўйин ўтказган.

Шу тариқа, Молинанинг 2022 йилда бошланган «Атлетико»даги тўрт йиллик фаолияти расман якунланди.

Киритилди: 12:12, 14.08.2026.
Ўқилди: 489 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик