Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Спенс «Интер»га ўтиш учун Миланга етиб келди (+Видео)

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» ҳимоячиси Жед Спенс фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин. 26 ёшли англиялик футболчи «Интер»га трансферини расмийлаштириш учун Миланга етиб келди.

Football Italia маълумотига кўра, Спенс бугун тиббий кўрикдан ўтади. Агар жараён муваффақиятли якунланса, футболчи шундан сўнг «Интер» билан шартнома имзолайди. Томонлар шахсий шартлар бўйича ҳам келишувга эришиб бўлган.

Трансфер қиймати борасида манбаларда турлича рақамлар келтирилмоқда. Football Italia ва beIN Sports битим бонуслар билан бирга 35 млн еврогача етиши мумкинлигини ёзмоқда. The Guardian эса аввалроқ келишув тахминан 30 млн евро атрофида бўлишини хабар қилган эди.

«Интер» Спенсни қанот ҳимояси учун муҳим вариант сифатида кўрмоқда. Англиялик футболчи ўнг ва чап қанотда ҳаракат қила олади. Миланликлар Дензел Дюмфрис кетганидан сўнг бу позицияни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Спенс учун Италия чемпионати бегона эмас. У 2024 йилда «Женоа» сафида ижара асосида ярим мавсум ўтказган. Футболчи «Тоттенҳэм»га эса 2022 йилда «Мидлсбро»дан келиб қўшилган ва Лондон клуби таркибида 80 дан ортиқ ўйинда майдонга тушган.

Шунингдек, ҳимоячи 2026 йилги жаҳон чемпионатида Англия миллий жамоаси таркибида муваффақиятли иштирок этиб, тўртта учрашувни асосий таркибда бошлаган. Англия мусобақани учинчи ўринда якунлади.

Энди тиббий кўрик ва шартнома имзоланганидан сўнг «Интер» Спенс трансферини расман эълон қилиши кутилмоқда.

Киритилди: 12:36, 14.08.2026.
Ўқилди: 584 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик