Ярим ҳимоячилар Алекс Скотт ва Алексис Мак Аллистер ёзги трансфер ойнасида Англиянинг «Манчестер Сити» клуби томонидан кўриб чиқилган. Бу ҳақда BBC Sport хабар бермоқда.
Манба берадиган маълумотларга кўра, «шаҳарликлар» «Борнмут» ҳавбеки Алекс Скотт ва «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистернинг эҳтимолий трансфери вариантларини ўрганиб чиқишган.
Таъкидланишича, аввалроқ Скотт ўзини сақлаб қолиш истагини билдирган «олчалар» билан шартномани узайтиришдан бош тортган эди. «Борнмут» футболчини «Челси»га 75 миллион еврога сотмади ва бошқа таклифларни кўриб чиқмоқчи эмаслигини аниқ билдирди.
16 август куни «Манчестер Сити» янги мавсумдаги илк ўйинини «Арсенал»га қарши ўтказади. Англия Суперкубоги учун кечадиган баҳс Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.













