Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

«ПСЖ», «Манчестер Сити» ва бошқа грандлар «Челси» футболчисини кузатишмоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» клуби қанот ҳимоячиси Мало Гюсто бошқа бир топ-клубга кўчиб ўтиши мумкин.

Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, 23 ёшли француз футболчисини ўз сафига қўшиб олишга «Тоттенхэм», «ПСЖ», «Ливерпуль», «Бавария», «Ювентус» ва «Манчестер Сити» клублари қизиқиш билдирмоқда. Аммо таъкидланишича, «шаҳарликлар» Гюстони фақат трансфер ойнасининг сўнгги кунларида сотиб олишга ҳаракат қилишлари мумкин.

Манба берадиган маълумотларга кўра, «Челси» 87,8 миллион евро миқдоридаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

2025/26 йилги мавсумда Гюсто барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 13:43, 14.08.2026.
Ўқилди: 954 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик