«Зенит» дарвозабонлар мураббийи Михаил Кержаков Италия А Сериясининг янги мавсумида чемпионликка асосий даъвогар ҳақида ўз фикрини билдирди.
— Менимча, биринчи ўринга асосий даъвогар — «Интер». Жамоа энг мувозанатли кўринмоқда, қолаверса, бош мураббий ҳам қолди, — деди Кержаков «Матч ТВ»га берган интервьюсида.
Бундан ташқари, мутахассис янги мавсумда Аморимнинг «Милан»даги ишини ҳамда «Комо»нинг ўйинини кузатиш у учун қизиқарли бўлишини айтиб ўтди.
Ўтган мавсум якунларига кўра «Интер» Италия чемпионига айланган эди. Жамоа 38 та турда 87 очко жамғарди.
А Сериянинг янги мавсумини Кристиан Киву шогирдлари ўз майдонида «Монца»га қарши ўйин билан бошлашади. Баҳс 22 август куни бўлиб ўтади.













