Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

«Бухоро» бош мураббийи: «Ғалаба учун охиригача сабр қилиш керак эди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 17-туридан ўрин олган «Бухоро» — ОКМК учрашуви мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиндан кейин «Бухоро» бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этиб, баҳс ҳақида фикр билдирди.

«Аввало, сизларни ҳам ғалаба билан табриклайман. Ўйин жуда оғир кечди. Албатта, осон бўлмаслигини олдиндан тахмин қилгандик. Менинг назаримда, рақиб яхши футбол намойиш эта оладиган жамоалардан бири. Уларга қарши ўйнаш жуда қийин бўлди.

Яхшиямки, йигитлар яна бир бор сабр-тоқат намойиш қилишди. Бугун сабр қилиш ва ўз имкониятларимизни кутиш жуда муҳим эди. Биз айнан шу вазиятларни кутишимиз керак эди.

Умуман олганда, ҳамма нарса ҳам режа бўйича кечмади. Биринчи таймда икки нафар ҳимоячимиздан айрилдик. Ўйин охирида эса яна бир ҳимоячимиз қизил карточка олди.

Шунга қарамай, жуда ҳиссиётларга бой ва кўп куч талаб қилган ўйин бўлди. Яна бир бор айтаман, йигитлар ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатишди. Улар ўйин охиригача бардош бериб, ғалабани қўлга киритишди. Бунинг учун уларга катта раҳмат айтаман», — деди Хомяков.

Киритилди: 13:49, 14.08.2026.
Ўқилди: 546 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик