Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Кэррик «Манчестер Юнайтед»нинг чемпионлик пойгасидаги имкониятларини баҳолади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» мураббийи Майкл Кэррик АПЛнинг бўлажак мавсумида клубнинг чемпионлик пойгасидаги имкониятларига баҳо берди.

— Агар футболчилар бунга ишонишса, бу энг аввало барчамиз учун қулай шароит яратади. Мавсум бошланишидан олдин ўзингга ишонишинг ва қандайдир ўзгача натижага эриша олишингни ўйлашинг керак.

Аммо улар майдонга тушиб, буни кўрсатишлари ва ҳис қилишлари лозим. Меъёридан ортиқча, телбасона башоратлар қилмайман, лекин ўйлашимча, эришган натижаларимиз олдинга ҳаракат қилишимиз учун бизга ишонч бағишлайди.

Бизда ҳақиқатан ҳам жуда ўзгача бир нарсага эришиш учун салоҳият етарли. Мен буни яширмайман ва биз бунга интилишимиз керак, — деди Кэррик.

Ўтган мавсумда «МЮ» АПЛда 3-ўринни эгаллаган эди.

Киритилди: 13:55, 14.08.2026.
Ўқилди: 822 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик