Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Погбанинг рафиқаси танқидчиларга жавоб қайтарди: «Ишончингиз комил бўлсин, пулимиз билан ҳаммаси жойида»

Баҳо:
+2 | -

Франциялик ярим ҳимоячи Поль Погбанинг рафиқаси Зулай доимий жароҳатлар туфайли футболчини фаолиятини якунлашга чақираётганларга муносабат билдирди.

Аввалроқ 33 ёшли футболчи машғулотларда жароҳат олганидан сўнг «Монако» у билан шартномани бекор қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Поль фаолиятини якунлаши керак ёки у футболга пул учун қайтди, деб айтаётганларнинг ҳаммасига аниқлик киритмоқчиман: унинг қачон нафақага чиқишини фақат Худо билади. Унинг пул учун қайтганини айтаётганларга эса: ишончингиз комил бўлсин, Худога шукур, пулимиз билан ҳаммаси жойида, дейман.

Ижтимоий тармоқлар ҳамма нарсани кўтаради. Одамлар экран ортида ўтириб, хоҳлаган нарсасини айтишлари, кимнидир ҳақорат қилишлари ва унинг ниятини сўроқ остига олишлари мумкин, лекин экраннинг у томонида тирик инсон турганини унутишади.

У яна нимани исботлаши керак деб сўраётганларга эса эслатиб ўтаман: у дунёдаги ҳар бир футболчи орзу қиладиган орзуни амалга оширди. У ўз мамлакати шарафини ҳимоя қилиб, Жаҳон чемпиони бўлди», — деб ёзди Зулай ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Киритилди: 14:45, 14.08.2026.
Ўқилди: 744 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик