Кириш Регистрация
15/08 19:00 Қўқон-1912 2-1 Локомотив
16/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Мареска Рейндерс ҳақида: «Футболчилар кетишга қарор қилган бўлса, уларни олиб қолиш осон эмас»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска нидерландиялик ярим ҳимоячи Тижани Рейндерснинг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Аввалроқ хавбек Саудия Арабистонининг «Ал-Қадисия» клубига ўтишга яқин тургани хабар қилинган эди.

«Футболчилар аллақачон хаёлан кетишга қарор қилиб бўлишган бўлса, уларни олиб қолиш учун кўндириш осон эмас. Тижани билан боғлиқ вазият Траффорд ва яна баъзи ўйинчилар билан содир бўлган ҳолатга ўхшаш. Менимча, агар клуб, футболчи ва мураббий энг яхши ечим кетгани маъқул деб ҳисоблашса, демак, шундай бўлиши керак», — деди Мареска матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Рейндерс барча турнирларни ҳисобга олганда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган ва 8 та голли узатма муаллифига айланган эди.

Киритилди: 16:11, 14.08.2026.
Ўқилди: 715 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик