Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Сайбари: «Тўғилганимда оёқларимда муаммо бор эди, ота-онам нормал юра олишим учун жуда кўп фидокорлик қилишган»

Баҳо:
+ | -

«Бавария»нинг янги аъзоси Исмаэль Сайбари Мюнхен клубидаги расмий тақдимот маросимида ўзи, болалигидаги қийинчиликлар ва янги жамоаси ҳақида гапириб ўтди.

Мюнхенликлар Марокаш терма жамоасининг 25 ёшли ярим ҳимоячисини ПСВ клубидан бонусларни ҳисобга олган ҳолда 55 миллион еврога сотиб олишди. Футболчи клуб билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

«Бавария»га ўтиши ҳақида: ««Бавария» — дунёнинг энг йирик клубларидан бири. Уларнинг ўйин услуби ҳам менга жуда мос келади. Улар бу ерда ривожланишим учун зарур бўлган ишончни бера олишди».

Болалигидаги саломатлик муаммолари ҳақида: «Тўғилганимда оёқларимда муаммолар бўлгани рост. Ота-онам одатдагидек юра олишим учун жуда кўп фидокорликлар қилишди. Мен бу уддасидан чиқдим ва бунинг учун жуда миннатдорман. Мен эътиқодли инсонман ва Худо мен учун айнан шу йўлни танлаганига ишонаман».

«Бавария»нинг ўйин услуби ҳақида: «Венсан Компани келиши билан «Бавария» жуда интенсив ўйин кўрсатмоқда. Ўтган мавсумда бунга ўзим ҳам амин бўлган эдим. Менга бундай ўйин услуби ёқади ва янги чақирувларни интиқлик билан кутяпман».

Чет тилларини билиши ҳақида: «Мен бешта тилда — инглиз, француз, испан, араб ва нидерланд тилларида гаплашаман. Умид қиламанки, тез орада немис тилини ҳам ўрганаман. Менга тиллар ва турли маданиятлар ёқади», — деди Сайбари.

Киритилди: 17:55, 14.08.2026.
Ўқилди: 734 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик