Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Хабиб Нурмагомедов: «Дaна Уайт мафия ҳақидаги фильмлардагидек фикрлаш тарзига эга»

Баҳо:
+ | -

UFC афсонаси Хабиб Нурмагомедов промоушен президенти Дaна Уайт ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Уайт 2001 йилдан бери ташкилотни бошқариб келмоқда.

«Бизнесда Дaна жуда совуққон. У одамларга ёқадими-йўқми, эътибор бермай, энг муҳим қарорларни қабул қиларди. Ва бу қарорлар лига учун, UFC учун энг яхшиси бўлиб чиқарди.

Дaнада ҳар доим мафия ҳақидаги фильмлардагидек фикрлаш тарзи бор эди. Жумладан, "оила ҳар доим биринчи ўринда туради" деган қоидани эсланг? Унинг учун ҳам UFC ҳар доим биринчи ўринда эди. Ва бу брендни ривожлантиришнинг ягона имконияти эди. Албатта, бу муваффақиятга жуда кўп одамлар ҳисса қўшишди. Брюс Баффер, Джо Роганларга ҳам ҳақли равишда таҳсинлар айтиш керак. Лекин тортнинг энг юқорисидаги меваси ҳар доим Дaна Уайт бўлган», — деди Хабиб Лекс Фридманга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов ММАда 29 та жанг ўтказиб, 29 та ғалабага эришган. У 2020 йилда UFC енгил вазн чемпиони сифатида спортчилик фаолиятини якунлаган.

Киритилди: 19:00, 14.08.2026.
Ўқилди: 823 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик