«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета «Милан» қизиқиш билдираётган 19 ёшли ярим ҳимоячи Итан Нванерининг келажаги ҳақида фикр билдирди.
«Мен унинг биз билан қолишини истардим. Бироқ биз у учун нима яхшироқ бўлишини ўйлашимиз керак.
Ҳозир Итанга ўйин амалиёти зарур. Агар у бу ерда қолса, фақат биз унга керакли ўйин вақтини кафолатлашимиз керак.
Акс ҳолда, вазият барча учун салбий тус олади», — деди Артета Англия Суперкубоги учун «Манчестер Сити»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.













