Кириш Регистрация

Суперлига: "Динамо" ва "Хоразм" 4 та гол урилган ўйинда дуранг қайд этди

Баҳо:
+ | -

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Динамо" — "Хоразм" учрашуви 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Самарқандда ўтган баҳсда ҳисобни 41-дақиқада "Хоразм" ярим ҳимоячиси Рустамжон Абдуҳамидов очди. Шу тариқа, меҳмонлар биринчи бўлимни минимал устунлик билан якунлади.

Иккинчи бўлимда "Динамо" ташаббусни ўз қўлига олди. 63-дақиқада Беҳрузбек Облақулов ҳисобни тенглаштирди.

75-дақиқада захирадан майдонга тушган Жаҳонгирбек Абдусаломов "Динамо"нинг иккинчи голини уриб, мезбонларни олдинга олиб чиқди.

Бироқ самарқандликлар устунликни сақлаб қола олмади. 80-дақиқада Диёрбек Ортиқбоев "Хоразм"нинг жавоб голини киритди ва ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди.

Қолган дақиқаларда жамоалар ғалаба голини ура олмади ва учрашув дуранг билан якунланди.

"Динамо" 22 очко билан 8-ўринда, "Хоразм" 20 очко билан 11-поғонада.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:54, 14.08.2026.
Ўқилди: 1657 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4462]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3724]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2975]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2804]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2626]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2585]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2348]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2338]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2185]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2159]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик