"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳақида фикр билдирди.
"Бизнинг битта мақсадимиз бор — ғалаба қозониш. Моуриньодек қандай ютишни биладиган мураббий билан ишлаш жуда яхши", — дея Мбаппенинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтирди.
Аввалроқ француз ҳужумчиси "Реал" келаси мавсумда совринлар қўлга киритишига ишонч билдирган эди.
Моуриньо жорий ёзда "Реал" бош мураббийи этиб тайинланди. У бу лавозимда Альваро Арбелоани алмаштирди.
Мадридликлар янги мавсумдаги илк расмий ўйинини 22 август куни ўтказади. Ла Лиганинг 1-турида Моуринью шогирдлари сафарда "Эспаньол"га қарши майдонга тушади.













