Кириш Регистрация

"Навбаҳор" — "Бунёдкор" баҳси статистикаси: мезбонлар 24 та зарба берди

Баҳо:
+1 | -

Суперлигада "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" ўртасидаги сермаҳсул учрашув наманганликларнинг 4:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Баҳс статистикасига кўра, "Навбаҳор" ҳужумкорлик борасида рақибидан сезиларли устунлик қилди. Наманганликлар дарвоза томон жами 24 та зарба йўллаб, шуларнинг 10 тасини аниқ амалга оширди. "Бунёдкор" эса 6 та зарбадан 3 тасини аниқ йўллади.

Кутилган голлар кўрсаткичи — xG бўйича ҳам "Навбаҳор"нинг устунлиги катта бўлди: 4,23 — 0,49.

Тўп назоратида эса жамоалар ўртасида катта фарқ кузатилмади — 52 фоиз "Навбаҳор", 48 фоиз "Бунёдкор" фойдасига.

Паслар аниқлиги бўйича тошкентликлар бироз яхшироқ натижа кўрсатди — 82 фоизга қарши 80 фоиз.

"Навбаҳор" 15 та калит пас амалга оширган бўлса, "Бунёдкор"да бу кўрсаткич 5 тани ташкил қилди. Бурчак зарбалари бўйича ҳам мезбонлар катта устунликка эга бўлди — 7:0.

Қоидабузарликлар сони "Навбаҳор"да 11 та, "Бунёдкор"да 16 тани ташкил этди. Ҳар икки жамоа 2 мартадан офсайд ҳолатига тушиб қолди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:15, 14.08.2026.
Ўқилди: 1340 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7095]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3450]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3233]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3022]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2166]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2143]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2058]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1993]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1977]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1940]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик