«Тоттенхэм» марказий ҳимоячиси Кристиан Ромеро яқин вақт ичида расман Мадриднинг «Атлетико» клубига ўтиши кутилмоқда.
Клублар трансфернинг барча шартларини келишиб олгани жума куни маълум бўлди. Журналист Педро Фульяна хабар беришича, энди фақат зарур ҳужжатларни расмийлаштириш қолган. Барча расмиятчиликлар яқин соатларда ҳал қилинади, аммо трансфер ҳақидаги эълон шанба кунига қолдирилади.
Кристиан Ромерони харид қилиш «Атлетико»га 40 миллион евро тушди. 28 ёшли аргентиналик Ла Лига гранди билан 2031 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.













