Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета Хосеп Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетиш қарори ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
55 ёшли мутахассис 2016 йилдан бери «шаҳарликлар»ни бошқариб келаётган эди ва ўтган мавсум у учун жамоа рулидаги охиргиси бўлди. Артета ўзининг яқин дўсти ва устозининг бу қарори ҳақида олдиндан аниқ билмагани, аммо буни ич-ичидан ҳис қилганини тан олди.
«Мен буни аниқ билмасдим, лекин ички бир ҳиссиёт ва бу содир бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунча бор эди. Шу каби хаёллар ўз-ўзидан келарди, гарчи унга ўхшаган инсон бир гўзал тонгда уйғониб, атрофидаги нарсалардан янги илҳом топиши ҳам мумкин бўлса-да. У буни ўн йил давомида амалга ошириб келди, бу ҳозирги даврда шунчаки ақл бовар қилмайдиган кўрсаткичдир», — дея DailyAFC Артетанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити»да Гвардиоланинг ўрнини Энцо Мареска эгаллади. Якшанба куни «Манчестер Сити» ва «Арсенал» Англия Суперкубоги доирасида ўзаро куч синашади.













