«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри яқин кунларда «Барселона»га ўтишни режалаштирмоқда. 30 ёшли испаниялик футболчи каталонияликларнинг таклифини қабул қилиб бўлган ва энди клубларнинг ўзаро келишувини кутмоқда.
Журналист Жек Гаганнинг хабар беришича, ярим ҳимоячи келаси ҳафта «шаҳарликлар» сафида машғулот ўтказишни режалаштирмаяпти. У шу вақт ичида «Барселона»га трансфери тўлиқ расмийлаштириб бўлинишига ишонмоқда.
Каталония клуби Родри учун тахминан 70 миллион евро таклиф қилишга тайёр, «Манчестер Сити» эса уни 80 миллион еврога баҳоламоқда. Шунга қарамай, турли манбаларга кўра, томонлар яқин орада ўзаро муросага келиши ва трансферни якунлаши кутилмоқда.













