Кириш Регистрация
15/08 19:00 Қўқон-1912 2-1 Локомотив
16/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Алайбегович: «Спаллетти доимо мукаммалликка интилади»

Баҳо:
+ | -

«Ювентус»нинг янги ҳужумчиси Керим-Сэм Алайбегович жамоа бош мураббийи Лучано Спаллетти қўл остида ишлаш ҳақидаги илк таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Ҳа, бу мураббий ҳақиқатан ҳам жуда кучли. Буни машғулотларда ҳам кўриш мумкин: Спаллетти доимо жамоадан энг яхшисини олишни ва мукаммалликка эришишни хоҳлайди. У жуда кўп ва тинимсиз ишлайди — бу биз учун жуда фойдали, чунки ҳар бир машғулотда ниманидир ўрганиш мумкин. Ҳар бир пас аниқ бўлиши кераклиги бўйича қўйиладиган талабларда ҳам бу яққол кўринади. Бу жуда муҳим, чунки сиз янги нарсаларни ўрганасиз, узатмалар, зарбалар, ҳаракатланиш ва майдонда тўғри жой эгаллашга эътибор қаратасиз. Мен учун у юқори тоифадаги мураббий ва у билан ишлаётганимдан жуда хурсандман. Ҳар куни, машғулотдан машғулотга янги нарсаларни ўрганиш имкониятини интиқлик билан кутяпман», — деди Алайбегович Tuttosport нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 14:06, 15.08.2026.
Ўқилди: 617 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик