Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Керим-Сэм Алайбегович: «Ювентус»дан қўнғироқ қилишса, рад этиш жуда қийин»

Баҳо:
+ | -

Босния ва Герцеговина терма жамоаси ҳужумчиси Керим-Сэм Алайбегович «Челси»дан таклиф бўлишига қарамай, нега айнан «Ювентус»ни танлагани сабабини тушунтириб берди.

«Агар сиздан «Ювентус»дек клуб қизиқиш билдириб, қўнғироқ қилса, унга «йўқ» дейиш жуда қийин. Бу дунёдаги энг йирик клублардан бири ва мен бу либосни кийиб юрганимдан жуда фахрланаман. Клубнинг менга бўлган ишончини ҳис қилиш мен учун чиндан ҳам жуда муҳим.

Бу қарорни қабул қилишимда Миралем Пьяничнинг роли қанчалик муҳим бўлди? Ҳа, у ушбу танловда сўзсиз катта роль ўйнади, чунки Пьянич «Ювентус»да ўйнаган, буюк футболчи бўлган ва туринликлар тарихида катта из қолдирган. Миралем отамга ҳам жуда катта ёрдам берди — у отам ва клуб билан доимий алоқада бўлиб турди. Якунда эса ҳаммамиз хоҳлаган натижага эришдик, барча бундан мамнун», — деди Алайбегович Tuttosport нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 14:16, 15.08.2026.
Ўқилди: 893 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик