Кириш Регистрация
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико
14/09 18:45 Нефтчи 1-0 Ал-Қува ал-Жавия
14/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли 1-0 Трактор
14/09 21:00 Аш-Шамол 1-1 Ал-Иттиҳод
14/09 21:30 Комо 2-1 Парма
14/09 21:30 Торино 0-2 Рома
14/09 23:15 Ал-Аҳли (СА) 1-1 Пахтакор
14/09 23:15 Ал-Қодисия 2-1 Ал-Васл
14/09 23:15 Истиқлол 3-0 Ас-Садд
14/09 23:45 Интер 5-3 Удинезе
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен - Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака - Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс - Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури - Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан - Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

АПЛ Лондонда юзни таниш тизимини молиялаштирмоқда

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси Лондон полициясига юқори дивизион ўйинларида реал вақт режимида юзни таниш тизимини синовдан ўтказиш учун 3,42 миллион фунт стерлинг ажратди. Ушбу молиялаштириш АПЛнинг хавфсизликни таъминлаш ва технологияларга то 10 миллион фунтгача инвестиция киритиш режасининг бир қисми ҳисобланади.

Полиция илгари ҳам футбол ўйинларида ушбу технологиядан фойдаланган, бироқ янги дастур доирасида тизимни жорий этиш ҳар бир ўйин учун оператив разведка маълумотлари асосида алоҳида белгиланади.

Юзни таниш технологияси илк бор 2023 йил 24 сентябрда «Арсенал» — «Тоттенхэм» учрашувида қўлланилган бўлиб, умумий ҳисобда АПЛнинг олтита ўйинида тажрибадан ўтказилган. Янги мавсумда тизим қайси баҳсларда ишлатилиши бўйича ҳали якуний қарор қабул қилинмаган, аммо маблағ тўлиқ ажратиб бўлинган.

Тизимнинг асосий вазифалари ва қоидалари:

  • Мақсади: Футбол ўйинларига ташриф буюриши тақиқланган шахсларни, шунингдек, аёлларга нисбатан зўравонлик ва бошқа жиноятлар учун қидирувда бўлганларни аниқлаш.

  • Рухсат бериш тартиби: Тизимни қўллаш учун аниқ оператив асос талаб этилади ҳамда у суперинтендантдан паст бўлмаган унвондаги офицер томонидан тасдиқланиши керак.

  • Мухлисларни огоҳлантириш: Юзни таниш камералари ўрнатилган ҳудудга кираётган мухлислар махсус огоҳлантирувчи лавҳалар орқали хабардор қилинади.

Киритилди: 15:26, 15.08.2026.
Ўқилди: 1477 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик