Кириш Регистрация
15/08 19:00 Қўқон-1912 2-1 Локомотив
16/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Расман. Англия терма жамоаси ҳимоячиси Жед Спенс «Интер»га ўтди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби Англия терма жамоаси ҳимоячиси Жед Спенсни Лондоннинг «Тоттенхэм» клубидан ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.

Томонлар ўртасида имзоланган шартнома 2031 йилнинг ёзигача амал қилади.

«Интер» расмий сайтида Спенс ҳақида шундай дейилади:

«Кучли ва техник жиҳатдан иқтидорли қанот ҳимоячиси бўлган Спенс яккакурашларда ўзини яхши намоён этади ва юқори тезланишга эга. У доимо ҳужумга қўшилишга ва рақиб билан курашишга тайёр. Шу билан бирга, ҳимояда ҳам ишончли ҳаракат қила олади. Буни у жаҳон чемпионатида Аргентинага қарши ўйинда Жулиано Симеонега қарши ажойиб подкат ишлатиб намойиш этганди.

Хотиржамлик ва ўзини назорат қилиш унинг асосий хусусиятларидир. У қачон курашга киришиш ва қачон ҳимоявий позицияни эгаллаш кераклигини яхши билади. Куч ва назорат, инстинкт ва босиқлик ўртасидаги мувозанат Жед Спенсни майдоннинг ҳар икки қисмида самарали ҳаракат қила оладиган универсал футболчига айлантиради».

Ўтган мавсумда 26 ёшли футболчи барча мусобақаларда 44 та учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки ассист қайд этмади.

2026 йилги жаҳон чемпионатида эса Спенс Англия терма жамоаси сафида 8 та ўйин ўтказди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:52, 15.08.2026.
Ўқилди: 436 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик