"Челси" ҳужумчиси Николас Жексон трансфер ойнаси ёпилгунига қадар клубини ўзгартириши мумкин.
25 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга Мадриднинг "Атлетико", "Тоттенхэм" ва "Астон Вилла" клублари қизиқиш билдирмоқда. RMC Sport маълумотига кўра, уччала даъвогарни ҳам "кўклар" томонидан белгиланган нарх — 60 миллион фунт стерлинг (тахминан 70 миллион евро) чўчитмоқда. Шунингдек, "Астон Вилла" сенегаллик футболчини ижарага олиш вариантини афзал кўраётгани маълум.
Transfermarkt баҳосига кўра, Николас Жексоннинг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади. Ўтган мавсумда форвард ижара асосида "Бавария" сафида тўп сурган эди. 2023 йилда "Челси" ушбу ўйинчини "Вильярреал"дан 37 миллион еврога харид қилган.













