«Наполи» Лондоннинг «Арсенал» клубида тўп тепаётган вингер Габриэл Мартинеллини ўз сафига қўшиб олиш учун асосий даъвогарлар қаторида қолмоқда.
25 ёшли футболчининг трансфер бозоридаги манфаатларини ҳимоя қилувчи агент унинг хизматларини неаполликларга таклиф қилди, деб хабар бермоқда журналист Жанлуиджи Лонгари.
Габриэл Мартинеллини қўлга киритишдан Туркиянинг «Галатасарай» клуби ҳам манфаатдор бўлиб, бразилиялик футболчи учун 45 миллион евро таклиф қилган. Бразилиялик футболчининг «канонирлар» билан шартномаси 2027 йилга қадар амал қилади, бироқ унда шартномани яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.













