«Ливерпуль»нинг таниқли собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер мавсум старт олдидан жамоанинг ҳолати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
23 август, келаси якшанба куни «қизиллар» Премьер-лиганинг 1-тури доирасида «Ньюкасл»га қарши ўйнайди. Бу мерсисайдликларнинг Андони Ираола бошчилигидаги биринчи расмий учрашуви бўлади.
«Мен учун ярим ҳимоядаги муаммо ҳануз яққол кўриниб турибди. «Ливерпуль» ўтган мавсумда дуч келган қийинчилик — майдон марказида жуда катта бўшлиқлар пайдо бўлиши эди. Бу муаммо ҳеч қаёққа йўқолгани йўқ, Собослаини марказга ўтказиш билан эса, назаримда, вазият янада оғирлашди. Мен шундан хавотирдаман», — деди Каррагер.













