"Парма" дарвозабони Дзион Судзуки "Пари Сен-Жермен"га ўтишга жуда яқин турган, аммо трансфер сўнгги босқичда амалга ошмай қолди.
Transfer News Live инсайдер Djamel маълумотига таяниб хабар беришича, келишув япон футболчисининг атрофидаги вакиллар томонидан қўйилган талаблар сабаб бузилган.
Манбага кўра, Судзуки вакиллари шартнома имзоланиши учун "ПСЖ"дан 5 млн евро миқдорида агентлик тўлови талаб қилган. Шунингдек, дарвозабонга 2027 йилдан бошлаб кафолатланган "биринчи рақам" мақоми берилиши сўралган.
Ижара варианти бўйича ҳам алоҳида шарт қўйилган: Сузуки фақат Чемпионлар лигасида иштирок этадиган клубга ижарага кетишга рози бўлган. Қайд этилишича, айнан шу талаб "Ювентус" варианти рад этилишига ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Айни пайтда япон дарвозабони учун курашда Англиянинг "Астон Вилла" клуби янги фаворит сифатида кўрилмоқда.













