Кириш Регистрация
15/08 19:00 Қўқон-1912 2-1 Локомотив
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор

Лондон клуби «Аталанта» ҳимоячиси билан кучаймоқчи

Баҳо:
+ | -

Фабрицио Романонинг хабарига кўра, «Аталанта»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Рауль Белланова ушбу мавсумлараро танаффусда клубини ўзгартириши мумкин.

26 ёшли футболчига бир қанча Италия ва хориж клублари, жумладан, футболчининг трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборган «Фулхэм» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

«Аталанта» қанча сумма талаб қилаётгани номаълум. Икки йил аввал унинг «Торино»дан трансфери бергамоликларга 20 миллион еврога тушган эди.

Ўшандан бери Рауль 79 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Илгари у «Интер», «Кальяри», «Пескара», «Бордо» ва «Милан» клубларида ҳам тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда «Фулхэм» таркибида иккита номинал ўнг қанот ҳимоячиси бор — Тимоти Кастань (ўтган мавсумда 36 та ўйинда 1 та ассист) ва Кенни Тете (23 та ўйинда 1 та гол).

Киритилди: 12:47, 16.08.2026.
Ўқилди: 354 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик