Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

«Юрагимнинг бир парчаси шу ерда қолади»: Кристиан Ромеро «Тоттенхэм» мухлислари билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико»нинг янги аъзоси Кристиан Ромеро клубдан кетганидан сўнг «Тоттенхэм» мухлислари билан хайрлашди.

«Бугун мен беш мавсум давомида мен учун шунчаки клубдан анча устун бўлган маскан билан хайрлашмоқдаман. Бу менинг уйим, синовим ва оилам билан ҳаётимизнинг жуда муҳим қисмини ўтказган маконимиз эди.

Мен хотираларга тўла юрак ва биргаликда бошдан кечирган, эришган барча нарсаларимиздан чексиз фахрланиш туйғуси билан кетаётибман.

Бу ерга келганимда, аниқ бир орзуим бор эди — ушбу клуб тарихида ўз номимни қолдириш. Бунга эришишнинг ягона йўли — тинимсиз меҳнат, фидокорлик ва узоқ вақт давомида жуда мураккаб туюлган мақсадга эришиш, яъни яна соврин ютиш эканлигини аниқ билдим.

Ва биз буни уддаладик.

Бу йўл идеал бўлмади, аммо хайрлашув сўзларим айнан шу билан ёдда қолишини хоҳламайман. Мен бахтли лаҳзаларни, сабоқларни, ёнимда бўлган инсонларни ва энг асосийси, ушбу беш йил давомида олган меҳр-муҳаббатингизни эслашни истайман.

Ушбу йўлда мен билан бирга бўлган клубдаги ҳаммага раҳмат. Мураббийларга, жамоадошларимга, ходимларга ва парда ортида меҳнат қилаётган ҳар бир инсонга. Сизнинг барингиз менинг тарихимнинг бир қисмига айландингиз ва юрагимдан абадий жой оласиз.

Алоҳида ташаккурим эса мухлисларга.

Мени яхши кўрганингиз, ҳурмат қилганингиз ва энг биринчи кундан бери ўзингиздан биридек ҳис қилишимга имкон берганингиз учун раҳмат. Ҳар бир бағрга босиш, ҳар бир қўшиқ, ҳар бир байроқ, ҳар бир қарсак ва ҳар доим ёнимда бўлганингиз учун ташаккур.

Мукаммал бўлмаганимни биламан, аммо мени бир нарса тинчлантиради: мен ҳар доим боримни бериб ўйнаганман. Мен ушбу либосни фахр ва бутун юрагим билан ҳимоя қилдим.

Ҳаммаси учун раҳмат.

Мен клубни тарк этмоқдаман, аммо юрагимнинг бир парчаси абадий шу ерда қолади.

Қачонлардир мен сизлардан бири эдим. Бугун кетаётибман, аммо то абад сизлардан бири бўлиб қоламан.

Бутун меҳрим ва ҳурматим билан. Ҳаммаси учун раҳмат. Хайр, «Тоттенхэм», — деб ёзди Ромеро Instagram’да.

«Атлетико» 28 ёшли аргентиналик марказий ҳимоячини «Тоттенхэм»дан 40 миллион евро эвазига сотиб олди. У «шпорлар» таркибида 156 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 5 та ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

2024/25 йилги мавсумда Ромеро «Тоттенхэм» билан бирга Европа Лигасида ғолиб чиққан эди.

Киритилди: 13:07, 16.08.2026.
Ўқилди: 384 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик