Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

«Манчестер Юнайтед» мавсум бошланиши олдидан таркиб муаммоларига дуч келди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» мавсумларора тайёргарликни «Милан»га 2:4 ҳисобида ютқазиб якунлади. АПЛнинг янги мавсуми старти олдидан манчестерликлар таркибида бир қатор жароҳатлар мавжуд.

Матеус Кунья «Милан» билан ўйинда енгил жароҳат олди, аммо 22 август куни «Халл Сити»га қарши баҳсга тайёр бўлиши кутилмоқда. Оёғидан жароҳат олган Мэйсон Маунт ҳам ушбу ўйин қайдномасига киритилиши мумкин. Карл Дарлоу ҳам «Халл»га қарши ўйингача сафга қайтиши кутилмоқда.

Беньямин Шешко 30 августдаги «Ипсвич»га қарши ўйинда, Том Хитон эса 6 сентябрда «Эвертон» билан баҳсда майдонга қайтиши кутилмоқда. Маттейс де Лигт операциядан сўнг майдонда машғулотларни бошлаган, аммо қачон ўйнаши ҳозирча номаълум. Тиззасидан жиддий жароҳат олган Мануэль Угарте эса мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборади ва фақат 2027 йилда майдонга қайтиши мумкин.

Киритилди: 15:07, 16.08.2026.
Ўқилди: 1150 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик