Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

«Реал» Тчуаменини фақат катта сумма эвазига қўйиб юборишга тайёр

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби шу ёзда Орельен Тчуаменини сотишни режалаштирмаяпти. Аммо рад этиб бўлмайдиган даражадаги катта таклиф тушса, клуб ўз позициясини қайта кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда Madrid Universal хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячи атрофидаги вазиятни кузатишда давом этмоқда. Тчуамени сотилган тақдирда, унинг ўрнини босиш учун асосий номзод сифатида «Кристал Пэлас» аъзоси Адам Уортон кўрилмоқда. Бироқ Уортоннинг трансфери ҳозирда «қироллик клуби» учун устувор вазифа эмас.

Ўтган мавсумда 26 ёшли Тчуамени барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди, 2 та голли узатма берди ва 11 та сариқ карточка олди. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

22 ёшли Уортоннинг бозор қиймати ҳам айнан шунчани ташкил этади. У 53 та ўйинда 1 та гол уриб, 7 та результатив узатмага муаллифлик қилди ҳамда 7 маротаба огоҳлантириш олди.

Киритилди: 15:17, 16.08.2026.
Ўқилди: 566 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик