Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

«Реал», «Барса» ва «Атлетико» АЗ аъзоси Смитга қизиқмоқда

Баҳо:
+-1 | -

АЗ клуби ярим ҳимоячиси Кес Смит «Реал», «Атлетико» ва «Барселона» эътиборини тортди, деб хабар бермоқда AS.

Бироқ каталонияликлар ҳозирда асосий эътиборини «Манчестер Сити»дан Родри трансферига қаратган. «Реал» эса бирор футболчисини сотмагунича янги харидларни амалга оширишни режалаштирмаяпти. «Атлетико» эса қишда Смитни сотиб олишга уринган, аммо рад жавобини олгач, ёзда айнан шу позицияга Мортен Юлмандни таклиф қилди.

20 ёшли футболчи АЗда яна бир мавсум қолиб, келаси ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Унинг трансфер нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда. Ўтган мавсумда хавбек Нидерландия чемпионатида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.

Киритилди: 15:25, 16.08.2026.
Ўқилди: 561 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик