«Парма» дарвозабони Зион Судзуки «Астон Вилла»га ўтишга тайёр.
Олдинроқ Япония терма жамоаси посбонининг «ПСЖ»га трансфери агентларнинг юқори молиявий талаблари сабабли амалга ошмай қолгани маълум бўлган эди. Шундан сўнг Италия клуби билан Англия жамоаси боғланди ва футболчи учун 35 миллион евро тўлашга тайёр эканини билдирди.
Журналист Бен Джейкобснинг хабар қилишича, 23 ёшли голкипер Бирмингем клубига ўтишга ўз розилигини берган. Ҳозирда клублар ўртасидаги музокаралар якуний босқичда бормоқда.













