Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

«Ливерпуль» афсонаси АПЛнинг янги мавсумидаги чемпионлик пойгаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ аъзоси Жон Барнс Англия Премьер-лигасининг янги мавсумидаги чемпионлик кураши борасидаги кутилмаларини маълум қилди.

«Ўйлашимча, «Арсенал» ва «Манчестер Сити» мавсум фаворитлари бўлишади. Улардан кейин эса «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» жой олади. Топ-5 айнан шу кўринишда бўлади деб ўйлайман. «Ливерпуль» чемпион бўлса ёки ҳеч бўлмаганда иккинчи ўринни эгаллласа жуда ажойиб бўларди, аммо тушунишимча, ҳозир клубда ўтиш даври кечмоқда. Шу сабабли, Ираола қўл остидаги биринчи йилда учинчи ўринни эгалласак ҳам, жуда хафа бўлмайман.

Микель Артета чемпионатда ғолиб чиқишдан олдин 8- ва 5-ўринларни эгаллаган, уни раҳбарият қўллаб-қувватлади — натижада нима бўлганини кўрдингиз. Шундай экан, биз "агар 3- ёки 4-ўринни эгалласангиз, чемпион бўлмаганингиз учун мураббийни дарҳол бўшатиш керак" деймизми? Ўйлашимча, биз бу жараёнга айнан шу нуқтаи назардан қарашимиз керак», — деди Барнс Mirror нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 16:51, 16.08.2026.
Ўқилди: 507 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик