«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд фаолиятини яна Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин.
Мюнхеннинг «Бавария» клуби норвегиялик тўпурарни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Клуб раҳбарияти Холандни жамоанинг амалдаги ҳужумчиси Харри Кейнга узоқ муддатли ўринбосар сифатида кўрмоқда. Мюнхенликлар бир неча йилдан сўнг ушбу трансферни амалга оширишга ҳаракат қилиб кўради.
Эслатиб ўтамиз, Холанд илгари Германияда Дортмунднинг «Боруссия» клуби шарафини ҳимоя қилган.













