Франциянинг «Марсель» клуби «Вест Хэм» ҳимоячиси Жан-Клер Тодибони ижарага олиш бўйича футболчининг ўзи билан оғзаки келишувга эришди.
Журналист Санти Аунанинг маълумотига кўра, марселликлар сўнгги соатларда музокараларни жадаллаштирган ва футболчини Жак Атанали жамоасига кўчиб ўтишга кўндирган.
Ҳозирда «Марсель» раҳбарияти «Вест Хэм» билан ижара шартномаси бўйича музокаралар олиб бормоқда. Қайд этилишича, ушбу трансфернинг якуний амалга ошиши Франция клубини тарк этадиган футболчиларнинг тақдирига ҳам бевосита боғлиқ бўлиб турибди.













