Англия Суперкубоги баҳсида сўнгги 12 йил ичидаги энг йирик ғалаба қайд этилди.
"Арсенал" "Манчестер Сити"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Қизиғи, 2014 йилда ҳам айнан шу жамоалар ўртасидаги Суперкубок баҳси "канонирлар"нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.
Ўша учрашувдан буён Англия Суперкубогида ҳеч бир жамоа рақибини уч ёки ундан кўп тўп фарқи билан мағлуб эта олмаганди.
"Арсенал"нинг мазкур турнирдаги бундан ҳам йирик ғалабаси фақат 1934 йилда қайд этилган. Ўшанда Лондон клуби рақибини 4:0 ҳисобида таслим қилган.













