Энцо Мареска "Манчестер Сити" бош мураббийи сифатидаги илк расмий учрашувида клуб тарихидаги энг йирик дебют мағлубиятларидан бирини қабул қилди.
"Шаҳарликлар" Англия Суперкубоги баҳсида "Арсенал"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу италиялик мутахассиснинг Манчестер клуби бош мураббийи сифатидаги дебют расмий ўйини эди.
Қизиғи, "Манчестер Сити" тарихида бунга ўхшаш ҳолат 1906 йилда ҳам қайд этилган.
Ўшанда жамоани бошқарган Гарри Ньюболд ўзининг илк учрашувида 1:4 ҳисобида мағлуб бўлган. Унинг рақиби ҳам айнан "Арсенал" эди.













