«Манчестер Сити» сўнгги йилларда «Арсенал»га қарши учрашувларда қийинчиликка дуч келмоқда.
2023/24 йилги мавсум бошидан буён жамоалар ўзаро 9 марта тўқнаш келган. Шу баҳсларнинг 4 тасида Лондон клуби ғалаба қозонган.
Жумладан, бугун Англия Суперкубоги баҳсида «Арсенал» «Манчестер Сити»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
«Шаҳарликлар» эса мазкур 9 учрашувда атиги 2 марта ғалаба қозонган.
Яна 3 та баҳс дуранг билан якунланган.













