Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

17-тур Суперлигада энг сермаҳсул турлар қаторига кирди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 17-турида жами 28 та гол урилди. Бу 2026 йилги мавсумдаги энг юқори кўрсаткичга тенг бўлди.

ЎзПФЛ маълумотига кўра, бунга қадар 13-турда ҳам 28 та гол қайд этилган эди. Шу тариқа, 13 ва 17-турлар мавсумнинг энг сермаҳсул турлари бўлиб турибди.

Кейинги ўринларда 5 ва 10-турлар жойлашган — ҳар икки турда 25 тадан гол урилган. 4 ва 9-турларда эса жамоалар 24 тадан гол киритган.

Энг кам гол урилган турлар 6 ва 11-турлар бўлиб, уларда 14 тадан гол қайд этилган. 3-турда эса 15 та гол урилган.

17-турда энг сермаҳсул баҳс «Навбаҳор» — «Бунёдкор» учрашуви бўлди. Намангандaги ўйинда жамоалар жами 7 та гол уриб, «Навбаҳор» 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:21, 16.08.2026.
Ўқилди: 1070 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7424]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3472]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3139]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2489]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2371]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2345]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2276]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2203]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1923]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1820]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик