Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Романо: Жоау Канселу «Барселона» футболчиси бўлади — HERE WE GO!

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Жоау Канселуни ўз сафига қўшиб олиш бўйича келишувга эришди. Инсайдер Фабрицио Романо трансферга ўзининг анъанавий «HERE WE GO» тасдиғини берди.

Сўнгги маълумотларга кўра, 32 ёшли португалиялик ҳимоячи «Ал-Ҳилол» билан шартномасини бекор қилиб, каталонияликлар сафига эркин агент сифатида қўшилади. Канселу «Барселона» билан икки йиллик шартнома бўйича келишиб олган.

Футболчига Барселонага бориш ва трансфернинг сўнгги расмий жараёнларини якунлаш учун рухсат берилган. Канселунинг янги клуби билан шартнома имзолаши ва расман таништирилиши яқин кунларга режалаштирилган.

Бу Канселунинг «Барселона»даги учинчи даври бўлади. У илк бор 2023/24 йилги мавсумда «Манчестер Сити»дан ижара асосида каталонияликлар сафида ўйнаган, кейинчалик «Ал-Ҳилол» футболчиси сифатида ҳам «Барса»га ижарага қайтган эди.

Канселунинг ўзи ҳам сўнгги ҳафталарда «Барселона»га қайтиш истагини яширмаган ва ижтимоий тармоқларда каталонияликлар либосидаги суратларини жойлаштирганди.

Киритилди: 22:53, 16.08.2026.
Ўқилди: 1392 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик