Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

Калафьори: «Бу муҳим синов эди»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби «Манчестер Сити»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, Англия Суперкубогини қўлга киритди. «Канонирлар»нинг италиялик ҳимоячиси Риккардо Калафьори ушбу ўйин жамоа учун муҳим синов бўлганини таъкидлади.

«Бу биз учун жуда муҳим ўйин ва муҳим синов эди. Ғолиблик менталитетимизни тасдиқлашимиз зарур эди. Жуда ажойиб туйғулар. Тезкор гол жуда қўл келди. Биз мукаммалликка яқин ўйин кўрсатдик», — дейди Калафьори BBC Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» ўз тарихида 18-маротаба Англия Суперкубоги эгасига айланди. АПЛнинг биринчи турида клуб «Ковентри»га қарши майдонга тушади, ушбу баҳс яқинлашиб келаётган жума куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 05:17, 17.08.2026.
Ўқилди: 367 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик