Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Витинья: «Вазиятлардан фойдалана олмадик»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» таянч ярим ҳимоячиси Витинья Франция Суперкубоги учрашуви якунларига тўхталди. Унинг жамоаси 45 дақиқа давомида бир киши кўп бўлиб ўйнаганига қарамай, «Ланс»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ўйин тугашига оз фурсат қолганда таркиблар тенглашган эди.

«Биз жуда яхши ўйин ўтказдик, айниқса биринчи бўлимда. Улар биринчи имкониятдан фойдаланиб гол уришди, бунинг устига гол жуда тасодифий чиқди. Биз кўплаб вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдаланишда аниқлик етишмади. Жуда ачинарли ҳолат, чунки биз барча совринларни қўлга киритишни истаймиз. Бугун маюс кун, аммо кўрсатган ўйинимиздан фахрланамиз. Шунчаки гол уришимиз керак эди, аммо футболда шунақаси ҳам бўлиб туради», — дейди футболчи RMC Sports нашрига.

«ПСЖ» навбатдаги ўйинини 23 август куни ўтказади. Франция чемпионатининг 1-турида парижликлар ўз майдонида «Ренн»ни қабул қилади.

Киритилди: 05:41, 17.08.2026.
Ўқилди: 350 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик