Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

«Тоттенхэм» нарх жуда юқорилиги сабабли «Челси» футболчисидан воз кечди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» «Челси» ҳужумчиси Николас Жексонни харид қилиш фикридан воз кечди.

«Шпорлар» 25 ёшли сенегаллик форвард учун асосий даъвогарлардан бири сифатида тилга олинаётган эди, аммо курашдан чиқишга қарор қилишди. Инсайдер Экрем Конурнинг хабар беришича, «лондонликлар» ўз ҳужумчиси учун 70 миллион евро сўрамоқда — «Тоттенхэм» раҳбарияти эса бу нархни ҳаддан ташқари юқори деб баҳолади.

Николас Жексонга шунингдек «Астон Вилла» ва Мадриднинг «Атлетико» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳолаган. Унинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2033 йилгача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Жексон ижара ҳуқуқи асосида «Бавария» шарафини ҳимоя қилган эди.

Киритилди: 05:51, 17.08.2026.
Ўқилди: 626 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик