Лондоннинг «Арсенал» клуби вингери Габриэл Мартинеллининг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар яна авж олмоқда. 25 ёшли бразилиялик футболчига Қатарнинг «Ас-Садд» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Журналист Маттео Мореттонинг хабар қилишича, қатарликлар вингер атрофидаги вазиятни синчковлик билан кузатиб боришмоқда.
«Арсенал» раҳбарияти ўз футболчисини 50 миллион евродан ортиқ суммага сотишни режалаштирмоқда. Таққослаш учун, Transfermarkt портали Мартинеллининг бозор қийматини 45 миллион еврога баҳолаган.
Шунингдек, Мартинелли хизматларига Италиянинг «Наполи» ҳамда Туркиянинг «Галатасарой» клублари ҳам бефарқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, Габриэл Мартинелли якшанба куни Англия Суперкубоги доирасида кечган «Манчестер Сити»га қарши ўйин (3:0) қайдномасига киритилмаган эди.













