Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон - Япония

Киоун «Арсенал» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги Англия Суперкубоги ўйинини баҳолади

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ ҳимоячиси Мартин Киоун Англия Суперкубоги доирасида «канонирлар»нинг «Манчестер Сити» устидан қозонган йирик ғалабаси (3:0) ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўтган мавсумда «Арсенал» қўл тормозини қўйвормаяпти дейишарди, лекин бугун улар уни бутунлай қўйворишди. Ушбу ўйинда жамоалар ўртасидаги фарқ ҳайратланарли даражада катта эди. Бутун «Манчестер Сити», жумладан футболчилар ва мураббий ҳам қандайдир жонсиздек кўринди.

Плюс томони, бу шунчаки мавсум боши ва «Сити» сўнгги бешта Суперкубокнинг тўрттасида мағлуб бўлган, шунинг учун бунга ортиқча катта аҳамият бериш керак эмасдир. Аммо «Арсенал» бугунги ўйини билан ўз мақсадлари қанчалик жиддий эканини намойиш этди. Барибир, хулоса чиқаришга ҳали эрта», — деди Киоун Arsenal Radar манбасига.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда «Арсенал» Англия Премьер-лигасида зафар қучган бўлса, «Манчестер Сити» Англия Кубоги ва Лига Кубогини қўлга киритган эди.

Киритилди: 07:10, 17.08.2026.
Ўқилди: 991 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик