Микель Артета шогирдлари «Манчестер Сити» устидан қозонилган йирик ғалабадан (3:0) сўнг жорий асрдаги 8-Суперкубок совринини қўлга киритишди. Бу кўрсаткич бўйича «канонирлар» 7 та совринга эга бўлган «Манчестер Юнайтед»ни ортда қолдиришмоқда.
Клуб тарихидаги умумий Суперкубоклар сони бўйича эса «Арсенал» 18 та соврин билан 2-ўринда бормоқда. Бу борада рекорд «Манчестер Юнайтед»га тегишли (21 та соврин).













