"Ал-Ҳилол" "Челси" вингери Педру Нетуни ўз сафига қўшиб олиш борасидаги ишларни давом эттирмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, Саудия Арабистони клуби 26 ёшли португалиялик футболчининг трансфери юзасидан "Челси" вакиллари билан навбатдаги тўғридан-тўғри музокараларни ўтказишни режалаштирган. Учрашув ва муҳокамалар шу ҳафта давомида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, Педру Нетунинг ўзи аллақачон Саудия Арабистони чемпионати вице-чемпионидан шахсий шартнома бўйича таклиф олган.
Transfermarkt портали 26 ёшли футболчининг ҳозирги бозор қийматини 60 млн еврога баҳоламоқда. "Челси" ҳам Нетуни 2024 йилда "Вулверхэмптон"дан айнан 60 млн евро эвазига сотиб олган эди.
Португалиялик вингер Лондон клуби сафида жами 103 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол урган ва яна 19 та голли узатмани амалга оширган.













