Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

"У топ-футболчи бўлади" — Артета Калафьори ҳақида

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микел Артета жамоа ҳимоячиси Риккардо Калафьорининг ўйинига юқори баҳо берди.

Якшанба куни "Арсенал" Англия Суперкубоги баҳсида "Манчестер Сити"ни 3:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди. Учрашувнинг биринчи дақиқасидаёқ Калафьори ҳисобни очди. Кейинчалик Кай Ҳавертц ва Мартин Эдегор ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Артета италиялик ҳимоячининг нафақат мудофаада, балки ҳужумда ҳам катта фойда келтира олишини алоҳида таъкидлади.

"Калафьори ҳар томонлама мукаммал футболчи бўла олади. Рақиб жарима майдонига кирганида у ўзининг сезгиси ва иқтидорини ишга солади — голли вазиятлар яратиш ва гол уриш қобилиятига эга. Шу билан бирга, у ҳимояда қандай ҳаракат қилиш кераклигини ҳам жуда яхши билади.

Агар биз унинг жисмоний ҳолатини оптимал даражада ушлаб тура олсак, Риккардо топ-футболчига айланади. У ўйиннинг барча жиҳатларида янада барқарор бўлиши керак ва биз унинг бунга қодирлигини яхши биламиз", — дея Артетанинг сўзларини "Арсенал" расмий сайти келтиради.

"Канонирлар" 21 август куни Англия Премьер-лигасининг янги мавсуми биринчи турида ўз майдонида "Ковентри"га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 10:54, 17.08.2026.
Ўқилди: 502 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик